Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:29 / 04.10.2015
4879
1 дақиқада ўқилади
Обама Қундузда ҳалок бўлган шифокорларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
АҚШ президенти Барак Обама Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги бомбардимон чоғида “Чегарасиз шифокорлар” халқаро ташкилоти шифохонасида ҳалок бўлган ходимлар ва беморларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилди.
“Америка халқи номидан медиклар ва фуқаролар ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдираман ва чуқур қайғуда эканлигимни маълум қиламан”, - деди у ўз баёнотида.
У, шунингдек, Пентагон мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборганини эслатиб ўтди.