Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:19 / 05.10.2015
6243
1 дақиқада ўқилади
Олма-ота аэропортида қалбаки ўзбек паспортига эга қозоқ аёл ушланди
Олма-отада қозоғистонлик чегарачилар Абу-Дабидан қалбаки ўзбек паспорти билан учиб келган қозоғистонлик аёлни ушлашди. Бу ҳолат 29 ёшли Қозоғистон фуқароси бўлган аёл паспорт назоратидан ўтаётганда маълум бўлди. У қалбаки паспорт билан мамлакатга қирмоқчи бўлган. Қоидабузар Қозоғистонга "Абу Даби-Олма-ота" рейси билан учиб келган.
Аёл қалбаки паспортни БАА ҳудудида сотиб олганини тан олган. Ушбу ҳолат юзасидан тафтиш олиб борилмоқда.