Жаҳон | 10:34 / 05.10.2015
4661
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги парламент сайловда ғалаба қозонган социал-демократлар коалицион ҳукумат тузишга тайёр

Кеча Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган социал-демократик партия вакиллари коалицион ҳукумат тузиш бўйича музокаларни бошлашга тайёр, деб хабар бермоқда НТВ.

Социал-демократик партия, бирламчи маълумотларга қараганда, 27 фоиз овоз тўплаган. Партия етакчиси Чинибой Турсунбеков ғалаба деярли аниқ бўлганини ва эндиликда коалиция бўйича музокараларга тайёрлигини маълум қилди.