12:25 / 05.10.2015
4534

Қорақалпоғистонда 2015 йил бошидан буён кўчалардан 4 мингдан ортиқ қаровсиз жониворлар тутиб олиб кетилди

Жорий йил давомида Қорақалпоғистон республикаси ҳудудидаги барча шаҳар ва туманлардаги МФЙ (ОФЙ) томонидан уйларда мавжуд 60 минг 732та ит ва 26 минг 956та мушук рўйхатга олинди ҳамда аҳоли орасида 11 минг 428 марта суҳбат ўтказилди.

ФВВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, Давлат ветеринария бўлимлари ходимлари томонидан 13 минг 159 ит учун гувоҳномалар берилди ва 8 минг 37 дона ит ҳамда мушукларни уйда сақлаш қоидалари тўғрисида буклетлар тарқатилди.

Шунингдек, гувоҳнома берилган итлар турли касалликларга қарши эмланди.

Ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлим”лари алоҳида хона, Damas VAN махсус автотранспорти ва зарур асбоб-анжомлар билан таъминланган бўлиб, мазкур автотранспортга қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига боғланиш учун телефон рақамлари ёзиб қўйилган. Амалга оширилган саъй-ҳаракатларнинг самараси ўлароқ, йил бошидан буён 3 минг 768та ит, 252та мушук ва 48та бошқа турдаги ҳайвонлар овланган.

Республика ШТЁИМ Нукус филиали ва Тиббиёт бирлашмалари томонидан ҳайвонлардан жабрланган 3 минг 246 нафар одамларга қутуриш касаллигига қарши эмлаш тадбирлари олиб борилди.

Top