17:55 / 05.10.2015
6074

Россиянинг разведкачи кемаси Сурия қирғоқларига йўлланди

Россия ҳарбий денгиз кучлари Болтиқ флотига тегишли “Василий Татишчев” разведкачи кемаси Балтийскдан йўлга чиқиб, Ўрта Ер денгизининг шарқий қирғоғига, Сурия томонга йўл олди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

“Василий Татишчев” Россиянинг Ўрта ЕР денгизидаги кемалар гуруҳини тўлдиради.
“Кема йўналишига кўра топшириқларни бажаради. Унинг экипажи Суриядаги ва қўшни давлатлардаги, шунингдек, ҳудудий сувлардаги вазиятни кузатиб боради”, - маълум қилди қуролли кучларнинг вакили агентлик билан суҳбат чоғида.

Top