00:26 / 06.10.2015
5295

Disney болалар учун янги бўяш китобини тақдим этди

ISMAR 2015 анжуманида Disney Research лабораторияси қўшимча реаликка эга болалар бўяш китобини тақдим этди.

Мобиль дастур реал вақтда камера ёрдамида бўяш китобидаги расмларни тасвирга олади ва кейин сканерлаш тизими саҳифанинг уч ўлчамдаги вариантларини тақдим этади. Якунда мобиль аппаратнинг экранида бўялиши керак бўлган персонажнинг уч хил вариантдаги тасвири чиқади ва уларнинг исталганини танлаб олиш мумкин бўлади.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида дастур жиддий ҳисоблаш ресурслари ёки тўловларни талаб этмайдиган этиб ишланган.

Top