01:59 / 06.10.2015
6058

Ўзбекистонлик талабалар германиялик оилага тандир қуриб берди

Германиянинг Мюр-ам-Зее шаҳрида ўзбекистонлик икки талаба Ўзбекистонга меҳри тушган оила учун тандир қуриб берди. Бу ҳақда «Daryo.uz»га Авазбек Мамасаидов маълум қилди.

«Хива гилами, қизил гулли адрасдан тикилган тўшак-болиш билан безатилган сўри. Хонтахтага дастурхон ёзилган, пахта гулли чойнакка аччиққина кўк чой дамланган. Бундай манзарани оддий бир ўзбек хонадонида учратиш мумкин. Айни дамда Германиянинг Мюр-ам-Зее шаҳрида истиқомат қилувчи Ортслар хонадонида ҳам юқорида айтилган ўзбек миллий буюмларидан бор. Бутун бошли сўридан тортиб ўчоқ-қозон-у кабоб қўрагача топилади. Бир неча кун аввал эса улар ҳақиқий ўзбекча тандирга ҳам эга бўлди», — деб ёзади Авазбек.

Ортслар оиласи иш юзасидан Ўзбекистонда уч йилдан зиёд вақт яшаган ва ватанига ажойиб таассуротлар билан қайтган.

Авазбекнинг ёзишича, Ортслар оиласи Германияга қайтар экан, эсдалик сифатида ўзи билан кўплаб ўзбек миллий буюмларини олиб кетишга ҳаракат қилди. Натижада хонадонга ташриф буюрган меҳмон уйнинг ҳар жойидан Ўзбекистон тафти уриб турганини ҳис этиши мумкин.

Top