10:00 / 06.10.2015
3905

Хиллари Клинтон президент бўлса, АҚШ қўшинларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик билан ёндашишга ваъда берди

АҚШнинг собиқ давлат котиби, АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон агар президент этиб сайланса, АҚШ қуролли кучларининг урушлар, ихтилофлар ва тўғридан-тўғри босиб киришлардаги иштироки борасида қарорлар қабул қилишда эҳтиёткорлик билан ёндашишини маълум қилди. Клинтон бу ҳақда NBC телекомпанияси эфирида айтиб ўтди.

Клинтон Нью-Йорк штати сенатори сифатида 2003 йилда Ироққа АҚШ қўшинларининг киритилиши борасидаги қарорининг хато эканлигини навбатдаги галда тан олди. "Мен Ироқда куч ишлатилиши учун ўз овозимни берганимни хато деб ҳисоблайман. Мен нотўғри қарор қабул қилганман", деб айтди Клинтон NBC студиясида Ироқдаги ҳарбий кампания иштирокчисининг саволига жавобан.

"Мен ҳозирда катта даражада хавотирдаман ва кўп даражада "йўқ" дейишга тайёрман. Чунки мен ўшанда "ҳа" деб, ўз овозимни президент Бушга берганман. Ҳозирда мен дипломатияга ишонаман", деб айтмоқда Клинтон.

Top