Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:49 / 07.10.2015
4561
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда 7,3 магнитудали зилзила юз берди
7 октябрда Афғонистонда Тошкент вақти билан соат 13.01 да 7,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Қозоғистон таълим вазирлиги сейсмология тажриба-методик экспедицияси хабар бермоқда.
Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Олма-отадан жануби-ғарбий йўналишда 944 километр узоқликда Афғонистон ҳудудида, ўчоғи эса 5 километр чуқурликда бўлган.