08:45 / 07.10.2015
3382

БМТ Бош ассамблеяси собиқ президенти пора туфайли ҳибсга олинди

БМТ Бош ассамблеяси собиқ президенти Жон Эш 6 октябрь куни пора олиш айби билан ҳибсга олинган. Эш хитойлик магнат ва бошқа бизнесменлардан нақд пул олиб, уларга фойдали инвестиция ва давлат шартномаларини тузиш имкониятини тақдим этган.

Эш БМТдаги ўз ваколатидан фойдаланиб, хитойлик миллиардер Нг Лап Сэн Макаода амалга ошираётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаган.
АҚШ ҳукумати уч йил давомида коррупция тизимида фаолият юритган олти нафар кишини ҳам ҳибсга олган.
Прокурорнинг сўзларига кўра, Эш олган пулларини ўз шахсий манфаатлари йўлида ишлатган.

Top