Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 07:19 / 07.10.2015
3097
1 дақиқада ўқилади
Икки нафар ўзбекистонлик Тамбов вилоятида девор қулаши оқибатида ҳалок бўлди
Россиянинг Тамбов вилояти Уварово шаҳрида қуриб битказилмаган мактабнинг девори қулаши оқибатида икки нафар ўзбекистонлик олинган жароҳатлардан шифохонада ҳалок бўлди, деб хабар берилмоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларида.
"Девор қулаши пайтида бинода 3 киши бўлган, улардан 46 ёшли икки нафар киши олинган жароҳатлардан шифохонада ҳалок бўлди", деб маълум қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар қурилишга қурилиш материаллари излаб келганлар.
Ушбу ҳолат бўйича тергов органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.