Кун.uz “Энг яхши янгиликлар сайти” номинацияси ғолиби бўлди
6 октябрда “Туркистон” саройида ёшлар ўртасида “MIT.uz” миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган саккиз юздан ортиқ интернет сайт муаллиф ва ишлаб чиқувчилари қатнашди. Жумладан, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги энг яхши сайт”, “Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини акс эттирувчи энг яхши сайт”, “Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи энг яхши сайт”, “Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт” ва бошқа йўналишларда ғолиблар аниқланди.
“Энг яхши янгиликлар сайти” номинацияси тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Бугун мамлакатимизда интернет-журналистика соҳаси жадал ривожланиб, веб-нашрлар ўртасида кенг аудиторияни жалб қилиш бўйича рақобат тобора кучайиб бормоқда. Танловда кўплаб янгиликлар сайтлари иштирок этгани ҳам шундан далолат беради. Ана шу номинация бўйича йилнинг энг яхши сайти «Кун.uz» деб эътироф этилди.
– Мамлакатимизда интернет-журналистикани ривожлантириш, Ўзнет сайтларининг ёшлар учун жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Танловда ғолиб бўлганимиз миллий интернет сегментини муҳим ва қизиқарли ахборот билан янада бойитишга ундайди. – дейди «Кun.uz» янгиликлар сайти раҳбари Мақсуджон Асқаров.
Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, сайтнинг бу даражада юксак эътироф этилишига унинг доимий ва кенг қамровли ўқувчиларининг ҳам ҳиссаси бениҳоя каттадир.
Миллий интернет танлови ғолиб ва совриндорларига диплом ва мукофотлар топширилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

20:16 / 29.01.2025
Kun.uz – Ўзбекистонда энг кўп иқтибос келтириладиган ОАВ

15:00 / 21.12.2024
Kun.uz'нинг YouTube'даги обуначилари сони 3 миллиондан ошди

19:48 / 25.09.2021
Комрон Чегабоевга бахт тилаймиз!

14:59 / 21.09.2021