07:37 / 07.10.2015
2858

Путиннинг Қозоғистонга расмий ташрифи октябрда мўлжалланган

Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга асмий ташрифи 2015 йил, октябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Казкосмос матбуот хизмати хабарига асосланиб, Zakon.kz маълум қилади.

Ташриф давомида икки томон ҳамкорлигидаги турли масалалар, жумладан, космик соҳалар доирасидаги саволлар кўриб чиқилади.

Ташриф доирасида Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Домбаровский туманидан ракета учириш ва унинг ажралган қисмлари келиб тушиши учун Қозоғистон ҳудудидан алоҳида ер ажратиш борасида келишув имзоланиши кўзда тутилган.

Top