21:36 / 07.10.2015
5649

Сирғалида ИИВнинг 3 нафар сохта ходими қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида ўзларини ички ишлар вазирлиги ходимлари деб таништириб, одамларни алдаб юрган жиноий гуруҳ вакиллари қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси маълумот келтирмоқда.

Айтилишича, Отабек Аширов, Нодир Ҳалилов ва Тоҳир Шадмановлар сохта ҳужжатлар ёрдамида ўзларини милициячи қилиб кўрсатиб, одамлардан пул ундириб келишган. Жумладан, Дилдора Талиповадан унинг таниши Павел Чехирёвни қамоқдан чиқариб бериш шарти билан 100 доллар олишган. Кейинроқ “иш ҳал бўлмаётгани”ни айтиб, Чехирёвнинг онаси Зинаидадан 670 минг сўм ундиришган.

Алданганини тушуниб ётган аёллар тегишли органларга мурожаат қилган. Ўтказилган суриштирув натижасида қаллоблар фош қилинган.

Top