Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:09 / 07.10.2015
9995
1 дақиқада ўқилади
Украиналик амалдор Россияга қарши курашда ИШИДга ёрдам беришга чақирди
Украина ИИВ маслаҳатчиси Антон Герашченко “Миротворец” сайтида Суриядаги ҳарбий операцияларда иштирок этаётган россиялик ҳарбийлар ҳақидаги маълумотларни эълон этиб боришни таклиф қилди.
Ўзининг Facebook’даги саҳифасида у ҳарбий хизматчиларнинг суратлари, улар ҳақидаги маълумотлар террорчиларга Россиядан Суриядаги бомбардимон учун “шариат бўйича ўч олиш”га ёрдам беришини таъкидлади.
Шу йилнинг бошида Герашченко террорчилар ва айирмачилар ҳақида маълумот тўплашни бошлаб берган эди.