Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия фуқароси Украина фойдасига жосуслик қилгани учун 12 йилга қамалди
Россия фуқароси ҳисобланган Виктор Шур Украина фойдасига жосуслик қилганликда айбдор топилиб, 12 йилга қамалди, дея хабар берди “Интерфакс”.
“Россия Федерацияси фуқароси ҳисобланган Шур 2014 йил 9 декабрда Украина давлат чегара хизмати топшириғи бўйича Брянск вилояти ҳудудида РФ Мудофаа объектлари тартиби ҳақида разведка фаолиятини амалга оширган”, - дейилади Брянск вилоят суди чиқарган қарорда.
Федерал хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Шурдан “аввалдан украин махсус хизматлари томонидан тақдим этилган техник жосуслик жиҳозлари, шунингдек, у ўқиб чиқишга улгурган разведка топшириғини бажариши тўғрисида материаллар” топилган.