11:30 / 08.10.2015
5227

Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларини қалбаки чипталардан огоҳлантирди

Ўзбек эстрадаси вакилларидан бири Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мухлисларини 2015 йил 5-8 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган концерт дастури учун сохта чипта ва таклифномалар сотувга чиққанидан огоҳлантирди.

“Қадрли мухлислар, қалбаки билет ва таклифномалардан эҳтиёт бўлинг. Қалбаки таклифномаларни сотишаётган экан, алданиб қолманглар”, - деб ёзди хонанда. Унинг айтишича, ҳақиқий чипта ва таклифномаларда махсус “галаграмма” бўлиб, у орқали сохталаридан ажратиб олса бўлади.

“Алданганлар орасида ота-онангиз ёки опа-синглингиз бўлиши мумкин”, - дея эстрада вакили ўз саҳифасида қалбаки чиптанинг расмини эълон қилди.

Top