15:14 / 11.10.2015
4091

Андижонда 2 млн сўмлик ноқонуний сигаретларни Қирғизистондан олиб киришга ҳаракат қилган фуқаро қўлга олинди

Андижон вилояти Пахтаобод тумани Маданият қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Улуғбек Аҳмедов мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда тамаки маҳсулотлари олиб киришга ҳаракат қилганида чегарачилар томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Материалда таъкидланишича, у 2008 ва 2012 йилларда шунга ўхшаш қоидабузарликлари туфайли муқаддам судланган.
Аҳмедов Қирғизистон фуқароси билан тил бириктирган ҳолда умумий қиймати 1 млн сўмлик 500 қути “Тройка” ва 500 қути Classic сигаретларини олиб киришга ҳаракат қилган.

Top