19:47 / 11.10.2015
4309

Пскентда ноқонуний мойжувозлар фаолияти тўхтатилди

Тошкент вилоятининг Пскент туманида истиқомат қилувчи Йўлдош Абдиев ўз дала ҳовлисида чигитдан ёғ чиқарувчи ускуна ўрнатиб, маҳсулотни норасмий равишда пуллаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, унинг уйида ўтказилган текширув чоғида 9.5 минг кг чигит, 300 кг пахта ёғи, 390 кг ярим тайёр маҳсулот, 1.15 минг кг кунжара, 100 ва 200 л ҳажмдаги бочкалар ва 4 л ли пластик идишлар топилди.

Ноқонуний цех фаолиятига чек қўйилди.

Top