19:11 / 11.10.2015
5951

«Тошиссиққуввати»га бир боқимандани деб бутун уйни иссиқ сувисиз қолдирмаслик мажбурияти юклатилди

Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бир нечта истеъмолчи тўловни амалга оширмагани сабабли бутун уйда иссиқ сувнинг ўчирилиши далилига биноан «Тошиссиққуввати» ишлаб чиқариш бирлашмасига огоҳлантириш хати юборилди.

Бу ҳақда қўмитанинг реклама фаолияти ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Дилшод Азимов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, қўмита ходимлари тошкентлик фуқаро Б.нинг пули тўланмагани учун бутун уйда иссиқ сувнинг ўчирилгани тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқди.

“Ундаги масалалар «Тошиссиққуввати» ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Якунда хизмат кўрсатаётган муассаса турар-жой биносида қарздорлик сабабли иссиқ сув ўчириб қўйилгани аниқланди, айни пайтда, шикоятчининг ўзи барча тўловларни амалга оширган. Шикоят қилувчининг хонадонида иссиқ сув таъминоти тикланди. Рақобат қўмитаси «Тошиссиққуввати» ишлаб чиқариш бирлашмасига дебитор қарзлари бўлмаган абонентларни иссиқ сув таъминотидан узиб қўйиш ҳуқуқига эга эмаслиги тўғрисида огоҳлантириш хати юборилди. Шунингдек, «Тошиссиққуввати» ишлаб чиқариш бирлашмаси бир нечта истеъмолчи тўловни амалга оширмагани сабабли бутун уйда иссиқ сувнинг ўчирилмаслиги тўғрисида огоҳлантириш хатини қабул қилиб олди”, - дея қайд этди Азимов.

Top