Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:46 / 12.10.2015
3941
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 743 нуроний бепул юрак жарроҳлик амалиётидан ўтказилди
Ўзбекистонда давлат дастури доирасида 743 нуроний бепул юрак жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Бундай ёрдам олганларнинг аксарияти бепул тиббий консультация ва текширувлар чоғида жарроҳлик амалиётига тавсия қилинганлар бўлди.
Дастурда иштирок этганларнинг барчасида турлича юрак хасталиклари кузатилгани айтилмоқда.
743 беморнинг кўпчилиги коронар томирларни стентлаш йўли билан даволанган. Ушбу янгича методика фақат 83 кишига нисбатан қўлланмаган – улар аортокоронар шунтлаш усули билан жарроҳлик амалиётидан ўтказилган.