08:58 / 13.10.2015
4103

ОАВ: Sony Дэниел Крейгдан “жим бўлиш”ни талаб қилди

Sony компанияси вакиллари Дэниел Крейгдан “жим бўлиш”ни талаб қилди, деб хабар қилади Page Six портали.

Агент Жеймс Бонд образини кинода гавдалантираётган актёр “бондиана”нинг навбатдаги қисмида иштирок этишдан кўра томирларини кесишини айтганидан сўнг компания унга шундай жавоб берган.

“Крейг ўзидан кетиб қолди, у ролдан устунман, у менга очилишга қўймаяпти, деб ўйламоқда”, - дейилади нашрда.

Воқеа ҳақида расмий маълумот тақдим этилмади.

Top