10:53 / 14.10.2015
2619

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигида музокаралар ўтказди

2015 йилнинг 12 октябрь куни Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Винод Кумарни иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Д. Турдиев қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон раҳбарининг Ҳиндистонга 2011 йилдаги ташрифи, шунингдек, Ҳиндистон бош вазирининг Ўзбекистонга 2015 йилдаги ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижроси бўйича музокаралар олиб борилди.

Суҳбат чоғида икки томон ҳам ўзаро алоқаларнинг бугунги даражаси мавжуд салоҳиятга тўла мувофиқ келмаётганини тан олишди. Ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун бир қанча таклифлар билдирилди.

Top