19:46 / 14.10.2015
3056

Ўзбекистон ФВВ мутахассислари Япониянинг фожиаларни олдини олиш тизимларига қизиқиш билдирдилар

2015 йилнинг 29 сентябрида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари “Шаҳарнинг юқори технологик инфратузилмаси” деб номланган ўзбек-япон анжумани ишида иштирок этдилар. 

Тадбир давомида Япониянинг “Шимидзу”, “Тайсеи”, “АйЭйчАй”, “Иточу”, “Текуно Торансу”, “Мицубиши”, “Тойота Цусе”, “Ниппон Коэи”, “Марубени”, “Панасоник”, “Мицуи” компаниялари анжуман иштирокчиларини шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги фаолиятлари ва ўз маҳсулотлари билан таништирдилар.
Ўзбекистон ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, фожиаларнинг олдини олишга мўлжалланган турли тизимлар ишлаб чиқарувчи Япониянинг “Токио Роуп” компанияси вазирлик мутахассисларида қизиқиш уйғотди.

“Токио Роуп” компанияси 40 йилдан бери пўлат канатлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания Японияда Хонсю, Хоккайдо, Сикоку ва Кюсю оролларини боғловчи кўплаб кўприклар қурилишида иштирок этган. Компания вакиллари, шунингдек, Мисрда Сувайш канали орқали ўтувчи кўприк, Жанубий Кореянинг Коан и Инчон кўприклари, АҚШда Такома кўприги ва Шарқий Босфор бўғози орқали ўтувчи кўприкларни қуришда ҳам иштирок этишган.

Top