16:24 / 15.10.2015
4743

Lotte Устюрт ГКК қурилиши якунланганини маълум қилди

Жанубий Кореянинг Lotte Chemical компанияси Устрюртдаги Сургил кони устидаги газ-кимё комбинати қурилиши якунланганлигини маълум қилди.

Компания президенти ва бош ижрочи директори Ха Су Янг завод қурилишининг якунланиши Ўзбекистон ва Корея ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликнинг натижаси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бу завод ҳажмига кўра Корея компанияси томонидан қурилган Евросиёдаги энг йирик бу турдаги объектга айланди.
Қурилиш қиймати 3.89 млрд долларга баҳоланди.

Завод 2016 йил январидан иш бошлайди.
Завод маҳсулоти Европа ва Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Россия ва Шимолий Африкага экспорт қилинишини айтиб ўтди.

Top