17:38 / 15.10.2015
7493

Украина Россияга қарзи бўйича ультиматум қўйди

Украина ҳукумати раҳбари Арсений Яценюк, агарда Россия 29 октябрга қадар қарзни реструктуризация қилиш бўйича Киев таклиф қилган шартларга кўнмаса, пулларни суд орқалигина олиши мумкин бўлишини айтди.

“Агар Россия шартларимизга кўнмаса, биз иш судда кўриб чиқилишига тайёрмиз”, - деди у ва Россия бошқа кредиторларга нисбатан яхшироқ шароитларда қарзини қайтариб ололмаслигини таъкидлади.

Шу муносабат билан бош вазир Россияни “реструктуризация қарорини қабул қилган нормал давлат сафига қўшилиш”га чақирди.
Россия қарз реструктуризацияси бўйича Украина берган таклифга кўнмаган ягона давлат бўлиб қолмоқда. Киев унга 3 млрд доллар пул тўлаши лозим.

Top