17:48 / 16.10.2015
2766

Меҳнат вазирлигида ХМТ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида уч томонлама ҳамкорларнинг Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берилди.

Учрашув 15 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов, Савдо-саноат палатаси раиси А. Шайхова, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т. Нарбаеванинг ХМТ махсус вакили Снежи Бедалли бошчилигидаги делегация билан музокаралари бўлиб ўтди.

Тадбирда ХМТнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хусусан, аҳолининг муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш юзасидан конвенциялар шартларини амалга ошириш ишлари юзасидан музокара олиб борилди.
ХМТ вакиллари Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолагани таъкидлаб ўтилди.

Top