09:28 / 18.10.2015
13288

Фото: “Нафас олувчи” осмонўпар

PNC молиявий компанияси Питтсбург марказида электр қувватисиз вентилация қилувчи 33 қаватли бино қурди. Бу ҳақда Fast Company маълум қилмоқда.

Fast Company нинг фикрича Питтсбург марказида қурилаётган ушбу иншоот жаҳондаги энг “яшил” бино бўлади. У бинони электр қувватисиз нафақат чироқларни, балки ветелацион тизимни ҳам таъминлай олади.

PNC нинг икки қаватли олд қисми ўзи автоматик тарзда очиладиган, унча катта бўлмаган деразалар билан қопланган. Деразалар бино ичини совутиш зарур бўлган ҳолларда автоматик равишда очилиб, ёпилади.

Бинонинг ички қурилмалари ҳам максимал даражада совутиш учун мўлжалланган. Куннинг иссиқ пайтларида махсус ўрнатилган қуқурлар орқали ичкаридаги иссиқ ҳаво ташқарига чиқиб кетади ҳамда унинг ўрнига салқин ҳаво киради. Шу маънода муҳандислар ушбу қурилмаларни электр қувватисиз ишлайдиган қилиб қуришган.

Қиш вақтида эса том қизитилади ва у орқали бино ичига иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Ўртасида озроқ жой қолдирилган икки қаватли деразалар эса хоналардаги илиқ ҳавони ушлаб туришга хизмат қилади.

Муҳандисларнинг сўзларига кўра, улар бино очилишидан сўнг, қурилмаларни ишлатиб кўришганида, улар ўйлагандан кўра тезроқ ишлаган. Иссиқ кунларда у бир дақиқа ичида бутун бино ичини салқин қилган.

Бинонинг ташқи кўриниши ҳам кундузи қуёш нуридан асровчи, тунда очиб қўйилувчи автоматик пардалардан иборат. Офиснинг 95 фоиз қисми қуёш нуридан баҳраманд бўлиши мумкин. лампочкалар қачонки ташқарида бутунлай қорони тушгач, автоматик равишда ёнади. 

Бундан ташқари, бинода сув тозалайдиган махсус қурилма бўлиб, у ёмғир сувларини тозалаб, фойдаланишга яроқли этиб қўяди.

Top