17:29 / 18.10.2015
9290

ИШИД “Жабҳат ан-Нусра”га қарши учта теракт содир этди

ИШИД гуруҳи жангарилари Идлиб атрофида “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳига қарши учта теракт содир этгани Суриядаги турли радикал кучлар ўртасидаги қарама-қаршиликларнинг кучайиб бораётганидан далолатдир. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков баёнот берди.

“Турли террорчи гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар ўсиб бормоқда, бунда асосан ҳудуд ва пул оқимларини талашиш биринчи ўринга чиқмоқда. Радиоузатмаларга таянадиган бўлсак, Идлиб шаҳри атрофида ИШИД “Жабҳат ан-Нусра” гуруҳига қарши портловчи ускуналар ўрнатилган автомобиллар ёрдамида учта теракт ўтказган”, - деди у.
Шунингдек, Идлиб ва Хама вилоятида ҳар икки гуруҳ раҳбарлари эркакларни сафарбар қилиш учун уларнинг оилаларига таҳдид солмоқда.

Top