15:35 / 19.10.2015
3275

Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ўзбекистонга келди

19 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган чрашувда ЕИ Делегацияси раҳбари, элчи Юрий Штерк ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ҳам иштирок этишди.

Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун стратегияси доирасидаги икки ва кўп томонлама лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Top