14:13 / 20.10.2015
3098

Ўзбекистон халқаро тиббий-санитар қоидаларни жорий қилмоқда

Ўзбекистон халқаро тиббий-санитар қоидаларни босқичма-босқич жорий қилмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.
Ушбу қоидалар 2005 йилнинг 23 майида Халқаро соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 58-сессиясида қабул қилинган бўлиб, 2007 йилда кучга кирди.

Шундан буён улар Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотига аъзо давлатларда уларнинг жорий қилиниши мажбурий ҳисобланади.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги бу халқаро стандартларни мамлакат бўйлаб жорий қилишнинг асосий координаторидир. У ишни тегишли идоралар билан ҳамкорликда олиб боради.

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасида халқаро тиббий-санитар қоидаларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вазирлик 2015-2016 йилларга мўлжалланган комплекс режа ишлаб чиқди. Бу режага ФВВ, ИИВ, мудофаа, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, бир қатор қўмиталар қўшилди.

Top