21:29 / 20.10.2015
4206

Ўзбекистон Миллий боғида БМТ вакиллари иштирокида экобоғ барпо этилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида экобоғ яратишга бағишланган экологик акция ўтказилди. Бу ҳақда УзА мухбири хабар қилган.

Тадбирда депутатлар, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари, Экоҳаракат фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Ўзбекистонда яшил ҳудудларни кенгайтириш, ташландиқ ерларни обод қилиб, экобоғлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ташкил этилган, умумий майдони қарийб 120 гектардан иборат йигирма бешдан зиёд экобоғга ўттиз минг мевали ва манзарали кўчат экилган.

"Экологик акция доирасида 400 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчати экилди. Бундай экобоғлар юртимиз кўркига кўрк қўшади, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади", дейилган хабарда.

Top