17:32 / 20.10.2015
8826

Тошкент бозорида бармоқ излари сканерига эга энг арзон смартфон сотилмоқда

Хитойнинг UMi компанияси Ўзбекистонда UMi Fair арзон смартфонини сота бошлади. У ишлаб чиқарувчи томонидан дактилоскопик датчикка эга энг арзон смартфон деб тавсифланмоқда.

Янги ускунанинг яна бир ўзига хос жиҳати корпус атрофида металл ромнинг борлигидир.
UMi Fair 64 битли, 1.3 ГГц частотали, 4 ядроли MediaTek MT6735 процессори ва GPU Mali-T720 билан таъминланган. 5 дюймли IPS-дисплей 1280х720 нуқта (HD) ечимга эга, оператив хотира ҳажми 1 Гб, флэш-хотира ҳажми — 8 Гб, microSD форматидаги хотира карталари қўллаб-қувватланади.

Асосий 8 Мп ли камера Sony сенсори асосида ясалган, шунингдек, 2 Мп ли фронтал камера бор. Телефон аккумулятори ҳажми 2 250 мА/соат.
UMi Fair икки SIM-карта ўрнига эга. У 4G LTE и 3G HSPA+ тармоқларида ишлаши мумкин. Бундан ташқари, у Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.0 ва GPS модуллари билан таъминланган.

UMi Fair Xiaomi Redmi смартфонининг тўғридан-тўғри рақобатчиси саналмоқда.
Пойтахтнинг “Малика” бозорида 760 минг сўмга сотилмоқда.

 

манба: mobinfo

Top