20:56 / 21.10.2015
2361

S7 авиакомпанияси “Трансаэро”ни сотиб олмоқда

S7 (“Сибирь”) авиакомпанияси “Трансаэро” назорат пакетини авиакомпаниянинг банкротлиги жараёни доирасида танлов асосидаги бошқарувчини тайинлашгача активларни олиб қолиш учун сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Аэрофлот” директорлар кенгаши аъзоси Роман Пахомовга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Мақсад шундан иборатки, авиакомпания устидан бошқарувни банкротлик жараёни доирасида танлов асосидаги бошқарувчи келгунча ушлаб қолишдан иборат”, деб айтди Пахомов.

Пахомовнинг айтишича бундай схема аввал S7 авиакомпаниясини банкротликдан сақлаб қолишда ишлатилган, ўшанда банк компания қарзларни қайта молиялаштириш учун 8,9 млрд рубллик кредит линиясини очиб берган. Кредитга гаров сифатида авиакомпаниянинг назорат пакети қўйилган.

”Агар S7 “Трансаэро”ни сотиб олишини эълон қилаётган бўлса, улар эҳтимол, “Трансаэро”нинг ташувларини жуда бўлмаса фойдаланувчининг сертификати чақиртириб олингунча субсидиялашга тайёр бўлсалар керак. Янги бошқарув “Трансаэро” операцион харажатларини таъминлаш учун маблағлар топиши керак. Улар “Трансаэро” бош директорини ҳам алмаштиришса керак. Агар шундай бўлса, “Аэрофлот”да “Трансаэро”нинг жорий мажбуриятлари бўйича тўлашига асослар бўлмайди ва у кўрилган чиқимлар бўйича товон пулининг тўланишини талаб қилиб бамайлихотир чекинади”, деб ҳисобламоқда Пахомов.

Аввалроқ S7 авиакомпанияси “Трансаэро” акцияларининг назорат пакетини сотиб олмоқчилиги маълум қилинганди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг бош директори ва эгаларидан бири Владислав Филев ва “Трансаэро”нинг энг йирик акционери Александр Плешаков эълон қилган. Улар “Трансаэро”нинг “51 фоиздан кам бўлмаган акцияларини” S7 акционерларига сотиш бўйича келишувни имзолашган.

Top