Жаҳон | 09:12 / 28.10.2015
2919
1 дақиқада ўқилади

Обама Саудия Арабистони қироли билан “Сурия мухолифати”га кўмакни ошириш масаласини муҳокама қилди

АҚШ президенти Барак Обама телефон орқали Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз ал-Сауд билан суҳбатлашди, дея хабар бермоқда Reuters.

Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди. Қайд этилишича, томонлар Сурия мўътадил мухолифатига кўрсатилаётган ёрдам ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилишди.

Обама ва Салмон ИШИДга қарши ҳамкорликда курашиш зарурлигини таъкидлаб ўтишган.

“Икки мамлакат етакчилари мазкур масалада яқин алоқаларни сақлаб қолишга келишиб олиб, бир-бирига АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида кучли ва барқарор шерикчилик мавжудлигини яна бир марта изҳор қилишди”, - дейилади Оқ уй хабарида.