Жаҳон | 20:46 / 28.10.2015
3693
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳаво-космик кучлари Хомсдаги “Жабҳат ан-Нусра”нинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия ҳаво-космик кучларига қарашли бўлган Су-34 бомбардимончиси Хомс вилоятидаги “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик гуруҳининг қўмондонлик пунктини яксон этди. Бу ҳақда журналистларга Россия мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилган.

"Хомс вилоятининг Тель-Биса аҳоли яшаш пунктида “Жабҳат ан-Нусра” жангариларининг қўмондонлик пункти йўқ қилинди ", - деди генерал.

Унинг сўзларига кўра, жангарилар икки қаватли бинони эгаллаб олишган. Бинонинг ёнида уларга тегишли бўлган йирик калебрли пулемёт ва миномётлар билан жиҳозланган тўртта жипи бўлган.

"Учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратининг разведкасига асосланиб Су-34 бомбардимончиси маррага аниқ зарба йўллади, жангариларнинг барча автотранспорт воситалари йўқ қилинди”, - деб тасдиқлади генерал.