13:49 / 29.10.2015
19349

Тошкентда “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳи аъзолари қўлга олинди

29 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ расмий сайти орқали хабар берилди.

Айтилишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу гуруҳ мафкурасини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келган жами 16 киши қўлга олинган.
Маълум бўлишича, қўлга олинганларнинг бир қисми мазкур гуруҳ таъсирига мамлакат четида тушиб қолган, сўнг, Ўзбекистонга қайтиб, рафиқалари ва болаларига уни мажбурлаб сингдира бошлаган.

Тинтув чоғида уларнинг уйларидан кўп миқдорда экстремистик адабиёт топилди.
Айни пайтда ИИВ Бош тергов бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласи кўрилмоқда.

Top