20:37 / 06.11.2015
3663

2015 йилда мобиль ўйинлар учун энг кўп Осиё давлатлари пул сарфламоқда

Осиё давлатлари — Хитой, Япония ва Жанубий Кореялик фойдаланувчилар 2015 йилда мобиль ўйинлар учун 12,7 млрд доллар сарфлашган. Бу ҳақда SuperData таҳлилий компанияси ҳисоботига асосланиб, VentureBeat хабар бермоқда.

Ҳисоботда келтирилишича, энг кўп пулни японлар сарфлашган: 132 млн нафар одам 6,2 млрд доллар пул кетгазган. Нашрнинг келтирилишича, бу АҚШ кўрсаткичидан юқори.
Осиё давлатлари орасида мобиль ўйновчилар сони бўйича Хитой пешқадамлик қилмоқда —785 млн нафар киши. Улар 2015 йилда iOS ва Android тизимидаги ўйинларга 5,2 млрд доллар сарфлашган. Жанубий Корея эса 1,3 млрд доллар билан кучли учликка кирган.

Таҳлиллар натижасига кўра, Осиёда мобиль ўйинлар энг тез ўсаётган давлат Ҳиндистондир. Ҳозир ҳинд фойдаланувчилари ўйинлар учун 416 млн доллар сарфламоқда. Бу рақамлар 2018 йилга келиб 1,2 млрд долларга етиши мумкин.

Top