Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Астана” иккинчи йил кетма-кет Қозоғистон чемпиони бўлди
“Астана” футбол жамоаси Қозоғистон Премьер-Лигасида навбатдаги чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Чемпионатнинг охирги 32-турида остоналиклар ўз майдонларида “Актобе” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.
Учрашувнинг 85-дақиқасида ҳакам “Актобе”нинг захирадан ўйинга тушган ҳужумчиси Сергей Хижниченкони майдондан четлатди. Ва шундан 3 дақиқа ўтиб, яъни 88-дақиқада майдон эгалари ҳужумчиси Жуниор Кабананга рақиб дарвозасини ишғол этди.
Бу гол “Астана”га кетма-кет иккинчи бор чемпионатдаги ғолибликни олиб келди.
«Астана» — «Актобе» 1:0 (0:0)
Гол: Кабананга 87 (1:0)