Жаҳон | 08:43 / 13.11.2015
6842
1 дақиқада ўқилади

Америкалик аёл 840 метр баландликдаги дор йўлдан пошнали туфлида ўтди

Бразилиядаги фестиваль пайтида АҚШнинг Техас штатидан 26 ёшли дорбоз аёл Вера Дики пошнали туфли кийган ҳолда 840 метр баландликда тортилган дор йўлдан ўтди.

“Қўрқмас” аёл Педра-да-Гавеа қояси ёнидаги дор йўлни пушти туфлиларда кечиб ўтди, бунда унга хавфсизлик чораси сифатида фақатгина хавфсизлик арқони маҳкамланган эди, холос.