10:27 / 14.11.2015
12625

Гувоҳ: "Батаклан"га бостириб кирган террорчилар одамларни 15 дақиқа давомида отишди

Europe1 радиоканали журналисти Жульен Пирс Париждаги "Батаклан" теракти содир этилган вақтда театр биносида бўлган.

У ҳам театрига Eagles of Death Metal гуруҳи концертини томоша қилиш учун борганлар қаторида эди ва омади келиб омон қолди.

Пирснинг гувоҳлик беришича, концерт вақтида залга Калашников автоматлари билан қуролланган ёш йигитлар кириб келган. Уларнинг юзида жангарилар ниқоби ҳам бўлмаган.

Улар осонлик билан театр ичига киришган ва тўрт томонга ўқ узиб, одамларни отиб ташлашни бошлашган.

Қайд этилишича, ўқ узиш 12-15 дақиқа давом этган.

"Бу шунчаки, шафқатсизлик эди. Улар одамларни гаровга олишмади, ҳеч қанақа талаб қўйишмади, шунчаки ов қилишди. Одамлар жонини асрашга ҳаракат қилиб, саҳнага қоча бошлашди", дейди Пирс.

Журналист орқа эшик орқали бинодан чиқишга улгурган.

"Йўлимда ўнлаб қонга беланган жасадлар устидан юриб ўтишимга тўғри келди", дейди журналист.

Top