Греция ҳукуматининг маълум қилишича, Парижда теракт содир этган Сурия паспортига эга террорчи Европага октябрда Греция орқали келган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Полиция маълумотларига кўра, у 3 октябрда Лерос оролида рўйхатдан ўтказилган.
Аввалроқ Сурия паспорти аниқланган террорчиларнинг жасадлари ёнида Миср фуқароси паспорти ҳам аниқлангани маълум қилинганди.