08:28 / 14.11.2015
3749

Полиция парижликларга уйдан чиқмасликни тавсия этмоқда

Парижда содир этилган бир қанча ҳужумлардан сўнг, полиция шаҳар аҳолисини уйларидан чиқмасликка чақирмоқда.

“Содир этилган бир қанча ҳужумлар туфайли Париж полицияси одамларни яқин соатлар ичида уйларидан чиқмасликка чақиради. Ким қариндошиникида, ишда ёки бошқа бир жойда бўлса, хавфсизлик юзасидан ҳам ташқарига чиқиш, кўчадаги намойишлар ва шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш тақиқланади. Шу билан бирга кимга ёрдам зарур бўлса, уларга ёрдам бериш кераклиги ҳам тавсия этилади”, — дейилади Париж маъмуриятининг твиттердаги эълонида.

Франция президент Франсуа Олланд яқин соатлар ичида халққа мурожаат билан чиқади. Бу ҳақда Парижнинг BFMTV телеканали хабар бермоқда.

Top