01:07 / 15.11.2015
4068

Европа Иттифоқи етакчилари: Париждаги теракт – барчамизга ҳужум

Европа Иттифоқи давлатлари ва ҳукуматлари етакчилари қўшма баёнотда Парижда содир этилган терактларни ЕИнинг барча давлатларига ҳужум деб айтишди.

“Европа Иттифоқи Париждаги терактлардан карахт ҳолатда ва изтиробда. Бу барчага ҳужумдир. Биз бу хавфга барча зарур воситалар ва аёвсиз қатъият билан қарши чиқамиз”, деб айтилмоқда баёнотда.

Етакчилар Франция халқининг буюклиги ва кучлилигини, унинг қадриятлари – эркинлик, тенглик ва биродарлик “Европа Иттифоқини илҳомлантирган ва илҳомлантирмоқда”, деб таъкидладилар. Уларнинг айтишича, ЕИ Франция билан бирга ва террорчилик ва экстремизмни мағлуб этиш учун барча иш қилинади

Европа Иттифоқи давлатлари етакчилари 16 ноябрда терактда ҳалок бўлганларнинг хотирасини бир дақиқалик сукут сақлаш билан ёд этишга чақиришди.

“Биз европаликлар 2015 йил 13 ноябрни Европа мотами куни сифатида ёдимизда сақлаб қоламиз”, деб айтилмоқда баёнотда.

Top