13:45 / 15.11.2015
5231

ОАВ: Париждаги ҳужумлар иштирокчиларидан икки нафари 15-18 ёшда бўлган

14 ноябрга ўтар кечаси Франция пойтахти Париж шаҳрида содир этилган ҳужумларда 15дан 18 ёшгача бўлган икки ўсмир иштирок этган, дея ёзмоқда Le Figaro нашри Europe 1 радиоканали хабарига асосланган ҳолда.

Қайд этилишича, бу ҳақда суд тиббиёти экспертизаси натижаларидан бохабар қилган ахборот манбаси маълум қилган.

Мазкур маълумот расмий тасдиғини топгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь оқшомида Парижнинг бир қанча округларида терактлар уюштирилди ва бунинг оқибатида 129 нафар киши нобуд бўлди, жароҳат олганлардан 99 кишининг аҳволи анча оғирлиги маълум қилинди.

Top