Жаҳон | 13:19 / 15.11.2015
4424
1 дақиқада ўқилади

Обама G20 саммитида иштирок этиш учун Туркияга етиб келди

АҚШ президенти Барак Обама G20 давлатлари етакчилари саммитида қатнашиш учун Туркияга етиб келди, дея хабар бермоқда Reuters.

Қайд этилишича, Францияда бўлиб ўтган воқеалар сабабли ИШИД ва терроризм саммит кун тартибидаги асосий мавзулардан бири бўлади.

АҚШ президенти маъмуриятидаги ахборот манбаларидан бирининг хабарига кўра, Обама Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари етакчиларини терроризмга қарши курашда ўз ҳардий кўмагини оширишга ишонтиришни режалаштирган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған G20 саммитининг асосий мавзуси терроризмга қарши кураш бўлиши кераклигини маълум қилган эди.