Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:48 / 15.11.2015
5846
1 дақиқада ўқилади
Парижда қурбон бўлганлар орасида 12 мамлакат фуқароси борлиги аниқланди
Франция пойтахтида содир этилган терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар орасида 12 мамлакат фуқаролари бор, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.
Қурбонлар орасида Жазоир, Бельгия, Буюк Британия, Чили, Марокаш, Португалия, Руминия, Испания, Швеция, Тунис, АҚШ ва Франция фуқаролари бўлганлиги аниқланган.
Бу ҳақда мазкур давлатлар ҳукуматлари ва Франция ҳуқуни муҳофоза қилувчи органлари хабар қилган.