15:45 / 15.11.2015
4115

Путин: Террор хавфини фақатгина бутун дунёдаги кучларни бирлаштириш орқали бартараф этиш мумкин

Террористик таҳдидларни бартараф этиш ва қочқинларга кўмак кўрсатиш ишларини фақатгина бутун дунёдаги кучларни бирлаштириш орқали амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг Анталия провинциясида бўлиб ўтаётган G20 саммити майдонида БРИКС давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида айтиб ўтди.

“Биз террористик таҳдидларни бартараф этиш ва ўз уйларидан айрилган миллионлар қишиларга ёрдам беришни фақатгина бутун дунё ҳамжамияти кучларини бирлаштириш орқали амалга ошириш мумкинлигини яхши биламиз”, - деди Путин.

Россия етакчисининг қайд этишича, терроризм хавфига яқиндагина Париж шаҳрида барча гувоҳ бўлди. “Жабрланган кишиларга хайрихоҳлик билдирамиз, аммо ҳар доим террористик таҳдидларига қарши самарали курашда барча кучларни бирлаштириш тарафдори бўлиб қолаверамиз, - деди Путин ўз сўзида. - Албатта, бунда БМТ Уставига мос халқаро меъёрлар доирасида ҳаракат қилиш лозим”.

Top