16:55 / 16.11.2015
4187

Путин ва Кэмерон ИШИДга қарши кураш масаласини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Туркияда G20 саммити майдонида учрашиб, терроризмга қарши кураш масаласини муҳокама қилишди, дея хабар қилмоқда РИА “Новости”.

“Терроризмга, ИШИДга қарши кураш батафсил муҳокама қилинди ва мазкур соҳадаги ҳамкорликнинг зарурати, терроризмга қарши кураш ишида кўп томонлама ҳамкорликнинг муқобилсиз нуқтаи назарлари қайд этилди”, - деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Путин суҳбат доирасида Кэмерондан айнан ИШИД мавзусида кучларни бир жойга тўплашни сўраган. Бундан муҳоакамалар манзарасида Британиянинг ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этиш эҳтимоли кўзга ташланмоқда.

Top