15:54 / 16.11.2015
6326

Сурхондарёдаги шифохоналар сони қисқармоқда

Сурхондарё вилоятида бугунги кунда 2 млн 358 минг 778 киши истиқомат қилиб келмоқда. 2014 йил якунларига кўра минтақада 40та шифохона, 280 амбулатор поликлиника, хусусан, 245та қишлоқ врачлик пунктлари ишлаётган эди.

Айни пайтда шифохоналар сони 38тагача қисқарди. Жумладан, Деновдаги тери-таносил диспансери (30 ўринли), ҳамда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий терапия ва тиббий реабилитация маркази Термиз филиали (140 ўринли) ёпилиб кетди.

Шу билан бир қаторда, жорий йилда 2 амбулатор поликлиника беркилди. Хусусан, Музробод ва Узун туманларидаги кўп ихтисосли марказий поликлиникаларнинг юридик мақоми бекор қилинди. Telegraf.uz ресурсининг ёзишича,

2014 йилда “Жайрахона” физиотерапевтик шифохонаси ҳамда “Вандоб” санаторийси тўлалигича ўз-ўзини молиялаштиришга ўтказилиб, давлат унитар корхоналарига айлантирилди. Жорий йилда тиббий муассасаларда даволанишга мўлжалланган ўринлар сони минтақада 7 315тадир. Ҳар 10 минг кишига 31та ўрин тўғри келмоқда.

Top